Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди
2024-05-22 09:00:00 / Янгиликлар
Мамлакатимизда бугун барча давлат идоралари аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бермоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 21 май куни Хонобод шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган сайёр қабулда ҳам фуқароларни қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ижобий ечим топилди.
Бўлиб ўтган сайёр қабулда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи А.Т.Раҳматуллаев ҳам иштирок этиб, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш, тергов-суриштирув ҳаракатлари ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган кўплаб мурожаатлар ҳам жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати