Республика ишчи гуруҳи томонидан 4-минтақавий ҳудудга қарашли жазони ижро этиш колониялари ва тергов ҳибсхоналари фаолияти ўрганилди
2024-05-16 11:00:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан тузилган ишчи гуруҳ томонидан 4-минтақавий ҳудудга қарашли Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги жазони ижро этиш муассасаларида ўрганиш олиб борилди.
Жумладан, республика ишчи гуруҳи раҳбари, ИИВ Ташкилий департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари
ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир муассасанинг қўриқланиши, соҳавий хизматлари фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида, муассаса ходимларига ҳамда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга яратилган маиший шарт-шароитларни яхшилаш, ижрочилик интизомига риоя қилиш, бўш бўлган лавозимларни қисқа муддатда жамлаш, маҳкумлар учун янги иш ўринларини яратиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш, маҳкумларни озодликка тайёрлашда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.