Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди
2024-05-16 09:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 15 май куни тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиши хонасида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов томонидан фуқароларнинг сектор ва ички ишлар органлари фаолияти ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатларини қабул қилди.
Қабул жараёнида 30 га яқин фуқаролар, юридик шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиниб, суриштирув ва тергов соҳасига доир 15 та, ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ 7 та, сектор фаолияти ва бошқа масалаларда қилинган мурожаатлари тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ҳар бир мурожаатнинг ижроси алоҳида назоратга олиниб, мурожаатлар ечими юзасидан ариза муаллифларига белгиланган муддат ва талаблар асосида жавоб хатларининг юборилиши тушунтирилди.
Бу каби қабуллар орқали аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати