Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Андижон вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда
2024-05-16 09:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 15 май куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Баходир Мирзарахимов Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюриб, хизмат фаолияти билан яқиндан танишди.
Шахсий таркиб билан ўтказилган йиғилишда хизмат ҳудудлари – транспорт инфратузилмаларида ҳуқуқбузарлик, жиноят ҳамда келиб чиқиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, ходимлар билан боғлиқ хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, соҳавий йўналишларда хизматни ташкил этилиши, ходимларнинг масъулияти, дахлдорлик ҳисси, фидоийлик ва садоқат туйғулари, аъло ва жанговар тартибда хизматни ташкил этишлари бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
Вазир ўринбосарининг Андижон вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи