Асосий контентга ўтиш

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида «Хавфсиз маҳалла» ойлиги доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

2024-05-14 09:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳудудида «Хавфсиз маҳалла» ойлиги доирасида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат ва йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.

Бугун полковник Шухрат Алиев ҳузурида видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда ўринбосарлар, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти ва жиноят содир этилишига йўл қўйилган маҳаллалар профилактика инспекторлари ҳамда ушбу ҳудудларга бириктирилган масъул ходимлар иштирок этишди ва май ойининг дастлабки ўн кунлигида соҳавий хизматлар, шунингдек, шаҳар-туман ИИБлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда юзага келган камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилинди.

Муҳокама натижасига кўра, маҳаллаларда содир этилган жиноятларнинг олдини олишда «маҳалла еттилиги» ва бошқа масъул ходимлар томонидан етарлича иш ташкил этилмаганлиги, ўзаро ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилмаганлиги, жиноятларнинг содир этилишига сабабчи бўлган омиллар чуқур ўрганилмаганлиги кескин танқид қилиниб, келгусида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, аҳоли муаммоларини ўрганиб бориш, ишсиз қатламнинг бандлигини таъминлаш, оилавий низоларни бартараф этиш, ўғирлик, безорилик каби жиноятларини содир этилишини олдини олишда ҳамкорликда иш ташкил этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

86

Охирги янгиланиш: 2024-05-14 11:51:30