Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти «Хотира майдони»да «9 май — Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан гул қўйиш тадбири бўлиб ўтди
2024-05-08 16:15:00 / Янгиликлар
Халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват ва ҳиммат барча байрамларимиз сингари «9 май — Хотира ва қадрлаш куни» мисолида ҳам ёрқин намоён бўлади. Айниқса, ўтганларни хотирлаш, азиз отахон-у онахонлар, фахрий устозлар, Ватан равнақи йўлида ўз жонини фидо қилган, хизмат вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хотирасини ёд етиш мақсадида Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментида «Ҳамиша қалбимизда барҳаёт яшайсиз» хотира майдонида тантанали равишда гул чамбар қўйиш тадбири бўлиб ўтди.
Вазир ўринбосари томонидан Департаментнинг марказий аппарати ходимлари ҳамда вилоятлардаги бошқарма ходимларини «9 май — Хотира ва қадрлаш куни» билан муборак этиб, Ватан тинчилиги ва унинг осойишталиги йўлида қилаётган самарали ишларига омадлар тилади.
Шунингдек, вазир ўринбосари томонидан, транспорт объектларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг, шунингдек, бахтсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашда жадаллик билан ишларни ташкил этиш борасида таъкидлаб ўтди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи