Фарғона вилоятида ИИВ ишчи гуруҳи иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган «Хавфсиз тун» профилактик тадбирлари ўтказилмоқда
2024-05-06 21:40:00 / Янгиликлар

Фарғона шаҳрида ташкил этилган тунги йўриқномада ИИВ ЖХД Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Шавкат Нарзуллаев, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник, Фарруҳбек Усаров, соҳавий хизматлар, Прокуратура, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари ва «Қалқон» гуруҳи аъзолари иштирок этишди.
Йўриқномада, хизматга жалб қилинган ходимларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда тунги вақтларда жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, зарурий профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, иш самарадорлигини оширишга қаратилган зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати