Ички ишлар вазирлиги Махсус тайёргарлик ўқув марказида етиштирилган хизмат итлар — кўргазма ғолиби
2024-05-06 13:45:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Кинология федерацияси томонидан 2024 йилнинг 4 май куни барча зотга мансуб итларнинг «Тошкент-2024» кўргазмаси ташкил этилиб, унда Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари ва юртимиз фуқаролари, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ва ҳарбий тузилмаларга тегишли 35 зотга мансуб 300 дан ортиқ итларнинг зот стандарти талабларига мослиги, экстерер сифатлари ва психологик хулқ-атвори хорижлик экспертлар томонидан баҳолаб борилди.
Вазирлик Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази кинолог ходимлари ўзларига бириктирилган 5 бош хизмат итлари билан кўргазмада муваффақиятли иштирок этишди.
Жумладан, Шарқий европа овчаркаси зотли итлар ўртасида сафдор Д.К.Курбановга бириктирилган «Гермиона-Бренда» лақабли хизмат ит, Бельгия овчарка зотли итлар ўртасида сафдор Н.Р.Бахрамовга бириктирилган «Бони» лақабли хизмат ит ва сафдор Ю.А.Гречкинага бириктирилган «Вега» лақабли кучук бола зотлари ўртасида фахрли биринчи ўринларни эгаллади ҳамда «Бест» (Энг зўрлар) йўналишига йўлланма олди.
«Бест» йўналишида ўз зотлари бўйича чемпион бўлган барча итлар ўртасида «Бони» лақабли хизмат ит фахрли 1-ўринни, «Гермиона-Бренда» лақабли хизмат ит фахрли 2-ўринни, кучук болалари ўртасида «Вега» лақабли кучук бола барча зотлар орасида фахрли 3-ўринни эгаллади.
Кўргазма ташкилотчилари томонидан ғолиб итлар эгалари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази