Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан спортнинг «Кўпкураш» ва «Универсал жанг» турлари бўйича фахрли ўринларни эгаллаган бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирланди
2024-05-06 13:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон фармойиши ҳамда Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланган, Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш тақвим режасига асосан, спортнинг «Кўпкураш» ва «Универсал жанг» турлари бўйича ўтказилган мусобақаларда фахри ўринларни қўлга киритган Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг бир гуруҳ ходимларига Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Баходир Мирзарахимов томонидан «Қимматбаҳо совғалар» ва «Фахрий ёрлиқ»лар, пул мукофотлари ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек мазкур тадбирда, Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан ватан равнақи йўлида унинг тинч осойишталигини сақлаб, ўз касбига садоқат билан хизмат қилувчи бир Департамент марказий аппарати ва унинг қуйи тизимида хизмат қилувчи бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар берилди.
Тадбир сўнгида Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Баходир Мирзарахимов томонидан ходимлар томонидан хизмат ва ижро интизомига қатъий амал қилиши, хизматга фидоийлик ва садоқат билан ёндашиши, шахсий таркиб ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши бўйича кўрсатмалар берди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи