Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2024-05-05 12:55:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал майор Ғайрат Қодировнинг навбатдаги шахсий қабулида 30 дан зиёд киши муаммоларини ҳал этишда кўмак сўрашди.
Хусусан, саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам, банк пластик картасидан ноқонуний пул ечиш, пулларини ва қарзларини ундириш, моддий ёрдам, ўзга шахс номига кредит олиб тўлмаганлиги, зарарни қоплаш, қонунбузарга чора кўриш, ҳақорат ва туҳмат қилган шахсларни жавобгарликка тортиш, фирибгарликка оид масалаларга ечим изланди. 4 нафар ёшлар эса ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдиришди.
Мулоқот давомида кўтарилган 40 га яқин муаммоларни бартараф этиш нуқтаи назаридан соҳа масъулларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати