Асосий контентга ўтиш

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи томонидан «Хавфсиз маҳалла» ойлиги давомида «маҳалла еттиликлари» томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

2024-05-05 12:20:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳудудида май ойи «Хавфсиз маҳалла» ойлиги деб эълон қилиниб, унда маҳаллаларни жиноят ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, соҳага илғор технологияларни жорий этган ҳолда «Рақамли хавфсиз маҳалла»ни шакллантириш каби устувор вазифалар белгилаб берилган.

Бугун бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев «Хавфсиз маҳалла» ойлиги доирасида «маҳалла еттиликлари» ва ҳудудга бириктирилган масъул ходимларнинг фаолиятини ўрганиш мақсадида Норин туманида бўлиб, «Қоратери» ҳамда «Хўжақўрғонча» маҳаллаларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, томорқалардан унумли фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ўрганиш давомида бир қатор хонадон эгалари билан суҳбатлашилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди ва томорқадан ҳамда уй хўжалиги имкониятларидан самарали фойдаланиб, қўшимча даромад орттириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек, жиноятчиликнинг олдини олишда ишсиз қатламни банд қилиш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, хорижда бўлган фуқароларимизни Ватанга қайтариш ва уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, ёшлар томонидан салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олишда эса мактабларда давомат тадбирларини мунтазам равишда ўтказиб бориш ҳамда «маҳалла – мактаб – оила» тамойили асосида манзилли ишлар ташкил этиш юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

65

Охирги янгиланиш: 2024-05-06 23:22:22

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи томонидан «Хавфсиз маҳалла» ойлиги давомида «маҳалла еттиликлари» томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди