Самарқанд вилояти ИИБда жиноятлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
2024-05-05 10:20:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган ўғрилик жиноятлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида содир этилган ўғрилик жиноятларининг сабаб ва шароитлари, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.
Шунингдек, ўғирлик жиноятларини олдини олиш борасида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати