Хивада бўлиб ўтган «Лазги» II халқаро рақс фестивали давомида хорижий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонларнинг хавфсизлиги таъминланди
2024-05-01 12:15:00 / Янгиликлар
Фестивалга Буюк Британия, Франция, Россия, Бразилия, Испания ва Япония каби 21 та давлатдан 170 дан зиёд чет эллик иштирокчи ва фахрий меҳмонлар ташриф буюрди.
Туризм намойиш объектларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, туристларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ва қонуний манфаатлари, уларнинг ҳаёти, соғлиги ҳамда мол мулкини ҳимоя қилиниши юзасидан Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ташриф объектларида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизлигини таъминлаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, тадбир давомида хорижий давлатлардан ташриф буюрган, ёрдамга муҳтож меҳмонларга тезкор ва сифатли амалий ёрдам кўрсатилди.