Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди
2024-05-01 12:00:00 / Янгиликлар
Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари ўртасида «Заковатда билимдонлар» мавзусида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар туман ички ишлар бўлимлари ходимларидан иборат 18 та жамоалар билимларини синовдан ўтказишди.
Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида бўлиб ўтган «Заковат» интеллектуал ўйини якуний натижаларига кўра, Шаҳрисабз туман ички ишлар бўлими жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва Кўкда туман ички ишлар бўлими ходимларидан иборат жамоа қўлга киритди.
Ғолиблар Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати