Наманган вилояти ИИБда биринчи чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан сарҳисоб йиғилиши ўтказилди
2024-05-01 11:55:00 / Янгиликлар
![Наманган вилояти ИИБда биринчи чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан сарҳисоб йиғилиши ўтказилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F945a821b-85a1-78da-d158-43d9b1f4b3e1_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Полковник Шухрат Алиев ҳузурида видеоселектор тарзида ўтказилган ҳисобот йиғилишида бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари вилоят студиясидан, шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти, вилоят ИИБдан бириктирилган масъул ходимлар эса туман студиясидан иштирок этишди.
Дастлаб, бошқарма бошлиғи ўринбосарларининг шаҳар-туман ИИБларда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, фаолият давомида йўл қўйилган камчиликлар ва эришилган ижобий натижалар, шунингдек, ўзлари масъул этиб бириктирилган Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларининг бир ойлик иш натижалари юзасидан ахборотлари тингланди. Шундан сўнг, шаҳар-туман ИИБлар бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир таҳлил қилиниб, бунга сабабчи бўлган раҳбар ҳамда ходимларнинг хизмат фаолияти кескин танқид қилинди ва уларга интизомий таъсир чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.
Йиғилишда май ойини «Хавфсиз маҳалла» ойлиги деб эълон қилиниб, унда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар тинчлиги, жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш, маҳаллаларни «Рақамли хавфсиз маҳалла»га айлантириш орқали хавфсиз муҳитни яратиш, айниқса, аёллар, ёшлар, вояга етмаганлар иштирокидаги жиноятларга йўл қўймаслик мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, мактабларда давомат тадбирларини доим ўтказиб бориш, шунингдек, фуқаролар мурожаати ва терговга қадар текширув материаллари юзасидан қонуний қарорлар қабул қилиш, ходимлар ўртасида хизмат интизомига қатъий амал қилиши, ходимларни муносиб тарзда рағбатлантириш юзасидан масъул ходимлар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати