Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Учқўрғон туманидаги маҳаллалар фаолиятини ўрганди
2024-04-24 11:50:00 / Янгиликлар
Наманган вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли муаммоларига самарали ечим топиш, уларнинг даромадларини ошириш ва ишсиз қатламни бандлигини таъминлаш мақсадида «маҳалла еттилик»ларининг фаолияти мунтазам равишда ўрганилиб, таҳлил қилиб келинмоқда.
Бугун полковник Шухрат Алиев Учқўрғон туманининг «Боғ кўча», «Норин» ва «Қўғай» маҳаллаларида бўлиб, «маҳалла еттилик»лари, ҳудудга бириктирилган туман ИИБ ва Миллий гвардиянинг Қўриқлаш хизмати ходимлари фаолиятини ўрганиб, улар томонидан амалга оширилган ишларини атрофлича муҳокама қилди.
Ўрганиш якунида туман ҳудудида жиноятчиликка чек қўйиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда «хонадонбай» ва «фуқаробай» иш ташкил этиб, «Уйчи» ва «Сайхунобод» тажрибасини қўллаган ҳолда аҳоли даромадларини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ташқи ва ички миграция бўйича «Миграцион профилактика» тадбирларини сифатли тарзда ўтказиш юзасидан масъуллар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати