Қашқадарё вилояти ИИБда хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликка риоя этилишини таъминлаш, ходимлар томонидан порахўрлик тамагирлик жиноятлари содир этилишини олдини олиш бўйича профилактик учрашув ўтказилди
2024-04-24 11:35:00 / Янгиликлар
Қашқадарё вилояти Ғузор ва Деҳқонобод туман ИИБларида Вазирликнинг 2024 йил 15 апрель кунидаги «Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлигини ўтказиш тўғрисида»ги 126-сон фармойиши ижроси юзасидан ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, бошқарма ММИ ва КБТХ, «Фахрийлар кенгаши» масъуллари иштирокида шахсий таркиби билан хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликка риоя этилишини таъминлаш, ходимлар томонидан порахўрлик тамагирлик жиноятлари содир этилишини олдини олиш бўйича профилактик учрашув ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ҳамда бу борадаги борадаги омилларни кескин камайтириш, қонунбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, унинг оқибатларини, ушбу иллатга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш йўналишида раҳбар ходимларнинг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши бўйича фикр-мулоҳазаларни билдиришди.
Бундан ташқари хавф гуруҳига киритилган ходимларнинг яқин қариндошлари билан суҳбат ўтказилди.
Тадбир якунида фавқулодда ва салбий ҳолатлар юзасидан тайёрланган «Сўнги пушаймон изтироблари» номли видеоролик намойиш этилди.
Бу борада ишлар давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати