Урганч давлат университети ва ИИВ Малака ошириш институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2024-04-24 11:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, полковник, т.ф.н., доцент. Олимжон Ахмедов ва Урганч давлат университети ректори ф-м.ф.д., профессор Бахром Абдуллаев ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан расмий учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлардан вакиллар иштирок этишди.
Мулоқотда ҳар иккала муассаса учун манфаатли масалалар муҳокама қилиниб, ўқув жараёнининг сифатини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув дастурлари, ўқув методик ва норматив материалларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик кўрсатиш, ҳамкорликда хорижий тилларни ўргатиш ва ҳуқуқий саводхонликни оширишга йўналтирилган қатор вазифаларни кўзда тутувчи ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, полковник, т.ф.н., доцент О. Ахмедов, Малака ошириш институти кафедра бошлиғи, подполковник, с.ф.д, доцент Ф. Хатамов, Республикамизнинг йирик тадбиркорларидан бири М. Мадаминовлар иштирокида университет талабалари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувни УрДУ ректори, проф. Б. Абдуллаев очиб берди.
Учрашувда меҳмонлар томонидан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг бугунги кундаги фаолияти, вазифалари, ички ишлар соҳасида илмий фаолият олиб бориш учун яратилган имконият ва имтиёзлар хусусида маълумотлар берилди.
Мазкур муассасага ходимларни ишга қабул қилишдаги талаблар, тартиб-қоидалар, Туризм полициясининг вазифаси ва унга ишга қабул қилиш тартиблари борасидаги талабаларнинг саволларига жавоблар беришди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати