Сайтдан фойдаланиш, шунингдек, сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома
|
БОШ САҲИФА |
|
Ғиждувон туман ҳокимлиги расмий веб сайтида “Ҳокимият ҳақида”, “Фаолият”, “Давлат хизматлари”, “Ҳужжатлар”, “Очиқ маълумотлар”, “Ахборот хизмати”, “Боғланиш” рукнлари мавжуд. |
|
|
|
“Ҳокимият ҳақида”ги бўлимида ташкилий тузилма, раҳбарият, ҳокимлик аппарат ходимлари ҳақида маълумот жойлаштирилган. |
|
ФАОЛИЯТ БЎЛИМИ |
|
“Фаолият” бўлимида соҳалар бўйича маълумотлар яъни электрон ҳукумат, халқаро ҳамкорлик, коррупсияга қарши кураш, ёшлар сиёсати, гендер тенглик йўналишларида қилинаётган ишлар ёритиб борилган. |
|
ҲУЖЖАТЛАР БЎЛИМИ |
|
“Ҳужжатлар” бўлимида туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишлар ҳамда ўз кучини йўқотган деб топилган нормативе-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар мавжуд. |
|
ОЧИҚ МАъЛУМОТЛАР БЎЛИМИ |
|
“Очиқ маълумотлар” рукнида аҳамиятга молик очиқ маълумотлар, туман ҳокимлиги ҳисоботлари ва иш режалари, Ғиждувон тумани бўйича ғолиб бўлган лойиҳаларни “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш маълумотлари, Ғиждувон тумани маҳаллий бюджетининг даромадлари, харажатлари ва ижроси маълумотлари, Ғиждувон туманида қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар, хизматлар, қурилиш, реконструксия қилиш ва таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисида маълумотлар ва бошқа турдаги очиқ маълумотлар жойлаштирилган. |
|
АХБОРОТ ХИЗМАТИ БЎЛИМИ |
|
“Ахборот хизмати” бўлимида расмий мақолалар, янгиликлар, раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари, воқеалар тақвими, мажлислар, матбуот анжуманлари, пресс-релизлар ёритилиб борилади. |
|
БОҒЛАНИШ БЎЛИМИ |
|
“Боганиш” рукнида ҳокимлик билан боғланиш контактлари, сўровномалар, қайта алоқа, коррупсияни олдини олиш боʻйича мурожаат юбориш ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган. |
ВEБ-САЙТДА ФОЙДАЛАНИЛГАН АТАМАЛАР
|
№ |
АТАМАЛАР |
ИЗОҲ |
|
1. |
ПФ-6247 |
Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. |
|
2. |
ПФ-154 |
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида. |
|
3. |
Капитал қўйилмалар |
Капитал маблағлар — ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришга тегишли асосий фондларни яратишга, уларни янгилашга ва ҳаракатдаги фондларни кўпайтиришга, объектларни қуришга сарф қилинадиган маблағ. |
|
4. |
Жамоатчилик Кенгаши |
Биргаликда мулоқот қилиш, давлат органининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган «кўприк» ролини бажаради. |
|
5. |
Кўчмас мулк |
Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради. |
|
6. |
Хизмат сафари |
Хизмат сафари деб ходимни ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарини фармойишлари бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб-келиш) тушунилади. |
|
7. |
Акциядор |
Акциянинг эгаси, ундан наф кўрувчи юридик ёки жисмоний шахс. Акциядорлик жамиятининг аъзоси, ўз аксиясини тасарруф эта олади. |
|
8. |
Давлат бюджети |
Давлат бюджети — давлатнинг муайян вақт (одатда бир йил) учун мўлжалланган пул даромадлари ва харажатлари мажмуи. |
|
9. |
Очиқ маълумотлар |
Очиқ маълумотлар - кўп маротаба, мустақил ва бепул фойдаланиш мақсадида, одам томонидан дастлаб ўзгартирилмаган ҳолда автомат равишда қайта ишлашни таъминлайдиган форматда шакллантирилган, «Интернет» тармоғига тизимлаштирилган маълумотлар кўринишида жойлаштирилган маълумотлардир. |
|
10. |
Пресс-релиз |
Ташкилот матбуот хизматининг оммавий ахборот воситалари учун тайёрлаган хабарномасидир. |
