Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари
1.Ғиждувон туман ҳокимлиги танлов комиссияси
Ғиждувон туман ҳокимлиги танлов комиссиясиниинг асосий вазифалари:
номзоднинг тақдим этган ҳужжатларини вакант лавозимни эгаллаш бўйича малака талабларига мослиги ўрганиб чиқади;
ўрганиш натижасида малака талабларига мувофиқ бўлган номзодлар танлов иштирокчилари рўйхатига киритилади, малака талабларига мувофиқ бўлмаган номзодлар танлов иштирокчилари рўйхатига киритилмайди ва ўрнатилган тартибда хабардор қилади;
номзодлар рўйхати танлов комиссиясига тақдим қилинади ва танлов комиссияси танлов ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилади;
сайт орқали танлов ўтиш жойи ва вақти тўғрисида номзодларга хабар берилиши таъминлайди.
2.Ғиждувон тумани ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши
Ғиждувон тумани ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари:
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қарорлар, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикрини ҳисобга олишни таъминлаш;
фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
давлат органи зиммасига юклатилган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;
давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, шартномалар ва дастурларни кузатиб бориш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминловчи “кўприк” ролини бажариш;
ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни умумлаштириш ва баҳолаш;
жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш, таҳлил этиш ва социологик сўровлар ўтказиш (шу жумладан, АКТ воситасида);
коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, мониторинг қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
давлат органи фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасидаги ишларни мониторинг қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш; жамоатчилик кенгаши фаолияти бўйича маълумотларни давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштириб бориш, уларни ҳар чоракда янгилаб бориш;
давлат органи фаолиятини ислоҳ қилишда фуқаролар иштирокини таъминлаш учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва яхшилашга доир таклифлар тайёрлаш;
давлат органи фаолиятига оид тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар бериш;
давлат органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг уй-жой, ижтимоий-маиший ва тиббий хизмат шароитларини, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
3. Ғиждувон тумани энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларини амалга оширувчи савдо комиссияси
Ғиждувон тумани энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларини амалга оширувчи савдо комиссиясининг асосий вазифалари:
енг яхши таклифларни танлаш ҳамда тендер харидларини амалга ошириш жараёнларини шаффофлик, очиқлик ва рақобатбардошлик тамойилларига мувофиқ ташкил этиш мақсадида барча харид жараёнларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказиш белгилаб қўйилади. Бунда харид жараёнларининг барча босқичлари — таклифларни қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш, баҳолаш ҳамда ғолибни аниқлаш ишлари фақат махсус электрон платформалар орқали амалга оширилади;
харид комиссиясининг раиси ва аъзолари томонидан қарорлар қабул қилиш жараёнида электрон рақамли имзодан (ЭРИ) мажбурий фойдаланиш тартиби жорий этилади. Бу эса қабул қилинаётган қарорларнинг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлигини таъминлайди, инсон омилини камайтиради ҳамда жараёнларнинг коррупсиявий хавфлардан ҳоли бўлишига хизмат қилади;
электрон тизим орқали барча ҳужжатлар автоматик равишда рўйхатга олинади ва сақланади, бу эса харид жараёнларининг тўлиқ назорат қилинишини, уларнинг шаффофлигини ҳамда кейинчалик аудит ва мониторинг ўтказиш имкониятини янада кенгайтиради;
4.Ғиждувон туман ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларни хатловдан ўтказиш ишларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман ишчи гуруҳи
Ғиждувон туман ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларни хатловдан ўтказиш ишларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман ишчи гуруҳи вазифалари:
қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган ерлар, мелиоратив ҳолати ёмонлашган ерлар, қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетган ерлар ҳамда яроқсиз ҳолатга келиб қолган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ер майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар тўғрисида ахборот базасини шакллантириш;
туман ишчи гуруҳи раҳбари, туман ҳокимининг ўринбосари - туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғига “Бухвилерлойиҳа” бўлинмаси мутахассисларига юклатилган вазифаларни қисқа муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;
туман қишлоқ хўжалиги бўлими ер тузиш ва мониторинг шўбаси бошлиғига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда хатлов ишлари якуни бўйича қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган ерлар, мелиоратив ҳолати ёмонлашган ерлар, қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетган ерлар ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар тўғрисида ахборот базасини шакллантириш;
яроқсиз ҳолатга келиб қолган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ер майдонлари маълумотларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геопортал ахборот тизимига киритиш бўйича тегишли ишлар амалга ошириш;
5.Ғиждувон туман ҳокимлиги ҳузуридаги низоларни ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши
Ғиждувон туман ҳокимлиги ҳузуридаги низоларни ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашининг асосий вазифалари:
“маҳалла еттилиги”нинг мазкур Низомнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.01.2026 йилдаги 35-сон қарорининг 26-бандида назарда тутилган ишлар юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини кўриб чиқиш;
шикоятларни кўриб чиқишда аниқланган қонунчилик ҳужжатларидаги тафовут ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
6. Ғиждувон туманида қуввати 300 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш учун ер тузиш лойиҳа ишларига амалий ёрдам берувчи туман мувофиқлаштирувчи гуруҳ
Ғиждувон туманида қуввати 300 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш учун ер тузиш лойиҳа ишларига амалий ёрдам берувчи туман мувофиқлаштирувчи гуруҳининг асосий вазифалари:
туман ҳудудида шамол электр станциясини, ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ва уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институтига таклиф юбориш;
“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти мутахассисларига юклатилган вазифаларни белгиланган муддатда сифатли бажарилишини таъминлаш учун амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда зарурий ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;
“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти мутахассислари томонидан бажарилган лойиҳа ишларини туман мувофиқлаштирувчи гуруҳ йиғилишида кўриб чиқиб, туман ҳокимининг илтимоснома хати орқали Бухоро вилояти ҳокимлигига тасдиқлаш учун киритиш топшириш
туман ҳудудидан қурилиш ишларининг таъсир доирасига тушган жисмоний ва юридик шахслар томонидан фойдаланилаётган ер майдонларини хатловдан ўтказиш, мазкур ер майдонларининг электрон рақамли хариталарини тузиш ҳамда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилиги миқдорини аниқлаш ишларини амалга ошириш мақсадида ер тузиш лойиҳа ишларига амалий ёрдам берувчи туман мувофиқлаштирувчи гуруҳ ва ишчи гуруҳи аъзолари ўзларининг ваколат доираларида иштирок;
7. Ғиждувон тумани Фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссияси
Ғиждувон тумани Фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг асосий вазифалари:
юқумли касалликларни профилактика қилиш, ушбу касалликлар эпидемияларининг (ВИЧ инфекцияни (СПИД), вабо, грипп ва бошқаларнинг) одамлар ўртасида тарқалишига ёл қўймаслик ва бартараф этиш, озиқ-овқатлардан оммавий равишда заҳарланиш ҳолларининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар, жамоат ташкилотлари орқали амалга оширади;
ичимлик сув билан таъминлашни ташкил этиш ҳамда коммунал ва идоравий сув қувурларидаги, ичимлик сув билан таъминлашнинг марказлаштирилмаган манбаларидаги ичимлик сув сифатини ошириш тадбирлари устидан назоратни таъминлайди;
ҳудудларда жамоат ташкилотларининг инсоннинг юқумли касалликлари эпидемияларининг, озиқ-овқатлардан оммавий равишда заҳарланиши ҳолларининг олдини олишга, тарқалишига ёл қўймасликка ва уларни бартараф этишга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
8. Ғиждувон тумани маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси
Ғиждувон тумани маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссиясининг асосий вазифалари:
етакчиларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга ўз вазифаларини лозим даражада амалга ошириши учун услубий кўмаклашиш;
маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал “маҳалла — туман — вилоят — республика” бошқарув тизимини яратиш бўйича ишлар самарадорлигини назорат қилиш;
етакчилар фаолиятида вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан идоралараро ҳамкорликни таъминлаш.
