Туман ҳокими Ашуров Шерзод Раҳимовичининг Ғиждувон туманида 2025 йилнинг 9 ойлигида эришилган натижалар, 2025 йил якунига қадар амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида мурожаати
2025-10-31 14:10:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ассалому алайкум,
Ҳурматли депутатлар, йиғилиш иштирокчилари.
Ҳурматли Президентимиз раҳбарликларида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжмандларга кўмаклашиш, очиқлик сиёсатини юритиш, мамлакат иқтисодиёти ва халқаро нуфузини ошириш бўйича тарихий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, туманимиз имкониятлари билан Ўзбекистондаги энг салоҳиятли ҳудудлардан биридир.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари,
Ҳурматли Президентимизнинг туманга бўлган юксак эътиборлари, халқимизга яратиб бераётган кенг имкониятлари ҳамда туманимизнинг барқарор ривожланиши ва обод бўлишини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб келаётганлари, бугун ҳар бир Ғиждувонликнинг ҳаётида намоён бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқлари бўйича йиғилиш баёнлари ҳамда
2024 йил 5 декабрдаги “Бухоро вилоятида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” (ПҚ-423-сон) алоҳида қарорлари қабул қилинди.
Бугунги кунда мазкур йиғилиш баёнлари ва қарорда белгилаб берилган топшириқ ва вазифаларнинг ижроси сўзсиз таъминланмоқда.
Бунда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, янги корхоналарни ташкил қилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали аҳоли даромадини оширишга асосий эътибор берилди.
Натижада:
Жорий йилнинг ўтган 9 ойида саноат (2,4 трлн.сўм)
107,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги (3,7 трлн.сўм) 104,1 фоизга, қурилиш ишлари (0,7 трлн.сўм) 115,8 фоизга, хизматлар ҳажми (2,6 трлн.сўм) 116,8 фоизга ўсди.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
7,2 млн.сўм, хизматлар 8,1 млн.сўм, қишлоқ хўжалиги 11,3 млн.сўм ҳамда қурилиш 2,2 млн.сўмга етди.
Саноат ишлаб чиқаришининг 22,3 фоизи (0,5 трлн. сўм) тармоқ ва 77,7 фоизи (1,9 трлн. сўм) ҳудудий даражадаги корхоналарга тўғри келиб, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотларни ишлаб чиқариш кўрсаткичи 7,2 млн. сўмни, кичик бизнеснинг саноатдаги улуши 55,5 фоизни ташкил этди.
Ўтган давр мобайнида 78 та фаолият кўрсатмаётган саноат корхоналарининг муаммоларини бартараф этиш ҳамда яқиндан кўмак бериш ҳисобига қўшимча 15,4 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ва қўшимча 118 та иш ўринлари тикланишига эришилди.
Бундан ташқари туман саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш ва модернизация қилиниши ҳамда энергия тежамкор технологиялар ўрнатилиши ҳамда бунинг натижасида таннарх харажатларини камайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш бўйича ишлар олиб борилди.
Натижада туман саноат корхоналари томонидан 2024 йил
9 ойида 50,4 млн.кВт электр энергия сарфи амалга оширилиб, 1,9 трлн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилнинг 9 ойида 42,6 млн.кВт электр энергияси сарфланиб (2024 йил 9 ойга нисбатан 7,9 млн.кВт кам) 2,4 трлн.сўмлик маҳсулот (3,5 баробар) ишлаб чиқарилди.
Туманда бренд маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Мисол учун, “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ томонидан бугунги кунда Испаниянинг юқори сифатли тўқимачилик фабрикаси билан ўзаро ҳамкорликда “Зара” бренди остида маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўймоқда.
Вертикал саноат биноларини ташкил этиш мақсадида “Ғиждувон тажрибаси”га асосан тумандаги 4 та маҳаллада умумий қиймати 13,5 млрд.сўмлик 4 та лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 100 нафардан ортиқ, шундан 25 нафар камбағал аҳоли бандлиги таъминланди.
Бугунги кунда туманимизда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2,9 минг тани ташкил этса, шундан 2,1 мингтаси ёки 72,4 фоизи хизматлар соҳасига тўғри келади.
Туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳисобига ўтган
9 ойда жами 485 та янги ташкил этилган хизмат кўрсатиш субектлари ва мавжудларининг фаолиятини кенгайтириш ҳисобига, 586 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
Янги тадбиркорликни ташкил этиш учун қулай муҳит яратиш мақсадида хизмат кўрсатиш ва савдо объектларини ташкил этишга мўлжалланган жами 2,0 гектар ер майдонлари 19 та лотларга ажратилиб аукцион савдоларига чиқарилди.
2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 100,7 млрд сўмни ташкил этиб,
2024 йилга нисбатан 110,3 фоизга ошди.
Бундан ташқари, транспорт хизматлари 872,7 млрд сўмни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 117,5 фоизга;
Савдо хизматлари 833,4 млрд сўмни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 117,5 фоизга;
Молиявий хизматлар 264,5 млрд сўмни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 107,7 фоизга ошди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари,
Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари доирасида
2025 йил январь-сентябрь ойларида 35,2 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.
Ишсизлик даражаси 2024 йилда 5,3 фоизни ташкил қилган бўлса, 2025 йил 3-чорак якуни билан 0,4 фоиз (4,9 фоиз)гача туширишга эришдик.
Камбағаллик даражасини 2024 йилдаги 8,9 фоиздан жорий 2025 йил 3-чорак якуни билан 5,0 фоизгача туширдик.
Хорижга чиқиб кетган 9755 нафар мигрантларнинг
1 333 нафари тартибли меҳнат миграцияси билан қамраб олинди. 586 нафар хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ўқишга жалб қилинди.
Бугунги кунга қадар жами 3 694 нафар фуқаролар ўқиш жараёнларини тамомлаган. Битирувчиларнинг 668 нафари иш берувчилар танловларига жалб қилинган бўлиб, шундан 422 нафари хорижга ишга юборилган.
Ҳурматли Президентимиз томонларидан яратиб берилган шарт-шароитлар ва берилган имкониятлар ҳисобига, 2025 йил
9 ойлигида тадбиркорлик субъектлари сони 2,8 мингтага етиб,
2024 йил (27,5 мингта)га нисбатан 0,5 мингтага кўпайди.
Туманда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан 2025 йилда 835,7 млрд.сўм кредитлар ажратилди.
Бугунги кунда 5,7 минг нафар фуқаролар айнан шу корхоналарда доимий бандлиги таъминланган.
Шунингдек, дастурлар доирасида жами 190,1 млрд. сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилиб, ўтган йилга нисбатан 155,7 млрд сўм ёки 122 фоизга ўсди.
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 47,3 млрд.сўм, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури” доирасида 49,2 млрд.сўм, Бизнесга биринчи қадам дастури доирасида
6,6 млрд.сўм, Маҳалла лойиҳаси дастури доирасида 87,0 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари, жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида “Сайхунобод” тажрибаси асосида 70 та маҳаллалардан 2 467 та микролойиҳалар амалга оширилди, бунинг натижасида 5 055 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 65,1 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди.
- тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган учрашувларда аниқланган 505 та муаммоли масалаларнинг 501 таси ҳал этилиб, тадбиркорлар томонидан 636 та иш ўринлари яратилиши таъминланди.
Бюджет даромадларига жорий йилнинг 9 ойида 86,6 млрд.сўмни тушум тушиши таъминланиб, белгиланган режа
(83,5 млрд сўм) 103,8 фоизга бажарилди.
Шунингдек, маҳаллий бюджетга 142,9 млрд.сўм тушум туширилиб, маҳаллий бюджет ихтиёрида 1,9 млрд.сўм маблағлар қолиши таъминланди.
Туманда хусусийлаштириш дастурларига кирган кўчмас мулк объектларидан 7 таси 4,3 млрд сўм баҳоланган қийматда оммавий савдоларга чиқарилиб, 2025 йил 9 ойлигида 4 та активлар (илгари савдоларга чиқарилган активлар билан биргаликда) 1,8 млрд. сўмга сотилиши таъминланди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аукцион савдоларига чиқарилган умумий ер майдони 10,9 гектар (162 та) ер участкалари 2,9 млрд сўмга сотилиши таъминланди.
Инвестиция дастурлари доирасида 2025 йилнинг ўтган
9 ойи мобайнида умумий қиймати 8,7 трлн сўмлик 35 та хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокида лойиҳалар амалга оширилиб, 917 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан:
саноат йўналишида умумий қиймати 8 625,8 млрд сўм бўлган 12 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, бунинг натижасида 333 нафардан зиёд янги иш ўринлари;
хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 92,1 млрд сўм бўлган 18 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, бунинг натижасида 74 нафардан ортиқ янги иш ўринлари;
қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати 14,4 млрд сўм бўлган 5 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, бунинг натижасида 510 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Мисол учун:
Ғиждувон туманида "ACWA Power" компанияси томонидан умумий қиймати 750,0 млн.долларлик қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциялари қурилиб, ишга туширилиши ҳисобига 150 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда
2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 66,6 млн. долларни ташкил этди (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробарга ўсиш таъминланди).
Жами ҳудудий экспорт ҳажми 2025 йилнинг ўтган 9 ойи якуни билан 29,5 млн. долларни ташкил этди.
Шундан, саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми 28,2 млн. долларни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми 1,3 млн. долларни ташкил этди.
Ҳурматли депутатлар, йиғилиш иштирокчилари!
Туманда барча дастурлар доирасида 67 та объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш учун жами 262,1 млрд сўм маблағлар йўналтирилди.
Жумладан 15 та (61,3 млрд сўм) умумтаълим мактаблари, 3 та (15,0 млрд сўм) мактабгача таълим ташкилотлари, 4 та (37,1 млрд сўм) соғлиқни сақлаш муассасалари, 1 та (1,5 млрд сўм) спортни ривожлантириш объектлари, 2 та (65,0 млрд сўм) маданият ва маданий мерос объектлари ва 43 та (142,2 млрд сўм) бошқа объектларда қурилиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда ҳамда уларнинг энергия самарадорлиги оширилмоқда.
Жумладан, дастурларга киритилган объектларнинг 291 таси фойдаланишга топширилди.
15 та умумтаълим мактабларида, 2 та мактабгача таълим ташкилотлари, 3 та соғлиқни сақлаш муассасалари, 37 та бошқа объектларда қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.
Сўнгги йилларда аҳолининг юқори ўсиш суръатида ва иқтисодий фаолликнинг ортиши шароитида республика, вилоят қолаверса, туман миқёсида уй-жойга бўлган талаб ҳам ўсиб бормоқда.
2025 йилнинг ўтган 9 ой давомида жами 120 та хонадондан иборат бўлган уйлар фойдаланишга топширилди.
Шу билан бир қаторда, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган
233 нафар фуқароларга уй-жой сотиб олиш учун субсидия хабарлари берилиб, тижорат банклари томонидан жами 69,0 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, сувнинг сифатини яхшилаш ва сув истеъмолини ҳисобга олишнинг замонавий тизимлари асосида аҳолининг ичимлик суви таъминоти даражаси бугунги кундаги 74 фоиздан 75,2 фоизга етказилиши таъминланди.
2025 йилда жами 92,5 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва ички йўлларда ҳамда 1 та кўприкларда реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш мақсадида тасдиқланган режа асосида 41 та трансформатор пунктларини ҳамда 41,3 км электр тармоқларини янгидан қуриш, 368 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 148 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.
Жами 172 та объектларда 2,4 МВт қуёш панеллари ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Жумладан:
85 та та ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларига 440 кВт, 54 та аҳоли хонадонларига 440 кВт, 2 та янги қурилган кўп қаватли уй-жойларнинг том қисмида 100 кВт, 31 та тадбиркорлик субъектларида 1 450 кВт куёш панеллари ўрнатилди.
Туманнинг жами ер майдони 327 минг гектарни, шундан экин ерлар 17,0 минг гектарни ташкил қилади.
Пилла бу энг сердаромад, халқимизни иш билан банд қиладиган, деҳқончиликда биринчи яратиладиган ҳосил ҳисобланади.
2025 йилда 9 870 қути ипак қурти парваришланиб, 610 тонна (2024 йилга нисбатан 18 тонна кўп) ҳосил олиниб, шартномадаги режа Вилоятда биринчилардан бўлиб бажарилди.
Пилла етиштириш мавсумида жами 14 мингдан ортиқ ишчи ходимлар жалб қилиниб, уларга 24 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари тарқатилиб, аҳоли даромади оширилди ва бандлиги таъминланди.
Туманимиз ғаллакорлари ҳам вилоятимизда биринчилардан бўлиб давлатга дон сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарди.
2025 йилда оғир иқлим ва ер шароити бўлишига қарамасдан туманимиз ғаллакорлари 40 минг тоннадан ортиқ ҳосил етиштириб, ўртача 77 центнер ҳосил олинди.
Туман ғаллакорлари етиштирилган ғалла ҳосилидан 120 млрд.сўм даромад олди, шундан, 42 млрд. сўми соф фойда.
Ғалладан ва эртанги экинлардан бўшаган майдонларга жами 5080 гектар такрорий экинлар экилди. Ғалладан бўшаган майдонлардан минг гектардан ортиқ ер майдони 2 800 та ижтимоий дафтарда турган аҳолига такрорий экинлар экиб, даромад олиш учун 25-30 сотихдан тарқатиб берилди ва 15 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари, ҳурматли депутатлар.
Туманда белгиланган 37 520 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олиниб, йиллик шартнома режаси бажарилди.
Маълумот учун: 2024 йuл 29 окmябрь ҳолаmuда туман бўйича режа 75 фоuзга бажарилган ёкu 26.5 минг mонна пахmа mерuлган.
Мавсум давомида теримчилар ёрдамида 17 687 тонна ва салкам 19 800 тонна ёки 53 фоиз пахта машиналар ёрдамида терилгани катта натижа ҳисобланади.
Заҳматкаш деҳқон ва фермерларнинг фидокорона меҳнатлари орқали ҳурматли Президентимиз ва халқимиз олдида юзлари ёруғ бўлгани ҳаммамизни қувонтиради.
Фурсатдан фойдаланиб, уларнинг барчасига раҳмат айтмоқчиман. Ҳурматли Президентимизнинг ислоҳотлари ва яратиб бераётган шароитлари бундай натижаларга эришишда асосий омил бўлди.
Ҳурматли депутатлар, йиғилиш иштирокчилари.
2025 йилда 12 та янги мактабгача таълим муассасалар ташкил этилиб, уларнинг сони 395 та (78 та давлат, 317 та хусусий)га, мактабгача таълим қамров даражаси 2024 йилдаги 84 фоиздан 90,2 фоизга, хусусий мактаблар тармоғи кенгайиб, 2025 йилда уларнинг сони 8 тага етди.
Тизимда янги замонавий таълим методикаларни жорий этиш мақсадида 2025 йилда Германия, Франция ва Корея давлатларидан 16 нафар хорижий педагог таълим жараёнларига жалб қилинди.
Мактаб битирувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси 54,2 фоиздан 60,1 фоизга етиб, битирувчиларимизнинг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида тўплаган ўртача баллари
96 баллни ташкил этди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ёшлар бандлик дастури доирасида 4 314 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам тизимли ишлар давом эттирилиб, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида
2025 йилнинг ўтган 9 ойи давомида туманнинг 2 нафар шифокорлари чет элнинг нуфузли клиникаларида ҳамда 76 нафари эса республика ва вилоятда малакаси оширилди.
Тиббиёт муассасалари учун 2025 йилнинг ўтган даврида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан умумий қиймати
2170,7 млн сўмлик 333 дона компьютер техника воситалари олиб берилди.
Соғлиқни сақлаш тизимида 2025 йилда 34 та тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун жами 16 млрд. 359 млн. сўм маблағ ажратилди ва уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди.
Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган ёшларнинг 439 нафарига “Ёшлар дафтари” жамғармаси орқали 2,6 млрд сўм миқдорида кўмак кўрсатилди.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш борасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали 45 940 нафар ёшлар хорижий тилларни онлайн ўрганаётган бўлиб, сертификат олганлар 11 768 нафарни ташкил этди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш йўналишида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 26 та лойиҳа ва тадбирларда иштирок этиш учун 10-30 ёшдаги ёшларнинг 84 046 нафари спорт, 36 181 нафари танлов, 346 нафари адаптив спорт йўналишларида жами 120 минг 622 нафар ёшлар рўйхатдан ўтиб, иштирок этди.
Беш ташаббус олимпиадасининг бугунги кунга қадар ўтказилган Республика босқичларида туман ёшлари 6 та йўналишда ғолиб ва совриндор бўлишди.
“Алоқа банк” АТнинг “Бизнесга биринчи қадам – Ёшлар учун” лойиҳаси доирасида 67 нафар ёш фуқаролар билан 1 млрд.
600 млн. сўм миқдорида кредит шартномалари имзоланди.
Жумладан, 41 нафар ёш фуқароларга 3 млрд. 56 млн. сўм, тадбиркорлик йўналишларида кредит олиш эҳтиёжи мавжуд ёшларнинг 5 та лойиҳаларга 3 млрд. 621 млн. сўмлик кредит ажратилди.
“Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 12 та лойиҳага 1,2 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди.
Сўнгги йилларда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Туманимизда ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш билан боғлиқ бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 2025 йилда “Аёллар дафтари”га 9 592 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган бўлиб, уларнинг
100,0 га муаммоларини ҳал қилиш билан боғлиқ ёрдамлар кўрсатилди.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармалари ҳисобидан жами 1,7 млрд.сўм маблағлар ажратилди.
Шу билан бирга 9 592 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини тиббий кўрикдан ўтказилиб, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.
Давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини ошириш мақсадида 126 нафар фаол хотин-қизлар захирага олинди.
Мамлакатимизда олиб борилган очиқлик сиёсати ҳамда ислоҳотлар натижасида 2025 йилнинг 9 ойида жами сайёҳлар сони 460 минг нафар (хорижий сайёҳлар сони 110 минг нафар)ни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 150,0 фоизга ошди.
Ўтган давр мобайнида туризм экспорти ҳажми 16,5 млн.доллар (2024 йилнинг мос даврига нисбатан 172,0 фоиз)га етди.
Шу билан бирга, республика ҳудудларидан туманга
311,5 минг нафар маҳаллий аҳоли сайёҳ сифатида ташриф буюрди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида тумандан республика ҳудудларига 150 минг нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли, корхона ва ташкилот ишчи-ходимларининг саёҳатлари тизимли ташкиллаштирилди.
Тумандаги “Саидкент” МФЙси “Туризм қишлоғи” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ҳокимлик томонидан “йўл харитаси” тасдиқланиб, ижрога қаратилди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари,
Ҳурматли Президентимизнинг жорий йил 3 январдаги 1-сонли ҳамда 18 августдаги 253-сонли қарорлари билан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича мутлақо янгича тизим яратилди.
Барча даражадаги раҳбарлар зиммасига “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.
Туманимиз ҳудудида содир этилган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларни рақамлаштиришни айнан амалга ошириш бўйича билдирилган таклифлар асосида Ғиждувон туманидаги маҳаллаларни камералаштириш учун республика бюджетидан 5 млрд сўм ссуда маблағлари ажратилди.
Мазкур маблағлар ҳисобидан ҳозирги кунда Ғиждувон туманидаги 70 та маҳаллага 2 200 та видеокузатув камералари ўрнатилиб, ҳудуд тўлиқ рақамлаштирилди.
Маълумот учун: 70 та маҳаллардаги 1000 та аҳоли яшаш жойларида ва нотурар объектларига 1200 та видеокузатув камералари ўрнатилди ва барча маҳаллалар рақамлаштирилди.
Маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар атрофи ва кириш жойларига юзни таниб олувчи камералар ҳамда подъездларга 90 та домофон қурилмалари ўрнатилди, йил якунига қадар қўшимча 5 та домофон қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган.
Натижада инсон омилисиз туман ҳудудига кириб келувчи транспорт воситалари оқимини онлайн кузатиш ва инфографика “Dashboard” кўринишида таҳлилий ахборотларни олиш имконияти яратилди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари.
Туманда ҳурматли Президентимизнинг қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш бўйича қабул қилган тегишли Фармон ва қарорларига асосан Ғиждувон туман ҳокимлигида “Edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизими орқали, Президент Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ҳамда мажлис баёнларида берилган топшириқлари ўз вақтида ижрога қаратилиб, сифатли бажарилиши қатъий назоратга олинган.
Туман ҳокимлигига 2025 йил ўтган даври давомида жами 988 та меъёрий ҳужжатлар кирим қилинди.
Шундан, Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари 79 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари 91 та, қарорлари 244 та ҳамда фармойишлари 11 тани, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари 521 та, фармойишлари 42 тани ташкил этади.
Мазкур меъёрий ҳужжатлар бўйича 3 та Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори, 141 та туман ҳокимининг қарорлари, 16 та фармойишлар ҳамда 133 та чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилди.
2025 йилнинг 9 ойи давомида туман ҳокимлиги аппаратида ижро интизомининг ҳолати 77 маротаба муҳокама қилинди.
2025 йилнинг ўтган даври давомида туманга дахлдор 2497 та топшириқ келиб тушган.
Ушбу топшириқларнинг 2491 тасининг ижроси таъминланди. Қолган 6 та топшириқ ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳурматли Президентимиз ҳар доим ҳудудларни комплекс ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар.
Бу ҳақда гапирганда, ҳурматли Президентимиз томонларидан жорий йилнинг 12 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ҳокимлик фаолияти учун асосий дастуруламал бўлиб хизмат қилди.
Ҳурматли Йиғилиш иштирокчилари,
Ижозатингиз билан, энди бевосита 2025 йил якунига қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизда турган муҳим вазифалар режалар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.
Туманимиз аҳолиси (жорий йил 9 ойликда 230,0 минг киши) жорий йилда ўртача 2,5 минг кишига кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, уларга муносиб шароит яратиб, бандлигини таъминлаш ва даромадларни ошириш мақсадида тумандаги ислоҳотлар штаби билан биргаликда қуйидаги ишларни амалга оширамиз:
Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида макроиқтисодий кўрсаткичлар қуйидагича:
Бунда, саноат маҳсулотлари ҳажмини 105,8 фоизга (3,3 трлн.сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 103,7 фоизга (5,1 трлн.сўм), хизматлар ҳажмини 115,0 фоизга (3,5 трлн.сўм), қурилиш пудрат ишлари ҳажмини 109,7 фоизга (1,0 трлн.сўм) оширилади.
Солиқ маъмурчилиги ва бюджет-солиқ сиёсатига киритиладиган ўзгартиришлар ҳисобига маҳаллий бюджет даромадлари 2024 йилда 161,9 млрд.сўмни ташкил қилган бўлса, 2025 йилда 189,9 млрд.сўмга (117,3 фоизга) етказилади.
Шунингдек, маҳаллий бюджет ихтиёрида 20,0 млрд.сўм маблағлар қолади.
Маҳаллий бюджет ихтиёрида қоладиган маблағ 2025 йилда жами маҳаллий бюджет даромадларининг 4,8 фоизини ташкил этади (2024 йилда 3,7 фоиз).
Биргина, 2025 йилнинг ўзида маҳаллий бюджет ихтиёрида қоладиган (20 млрд сўм) маблағ ҳисобидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим масалалари ўз вақтида молиялаштирилади.
Мол-мулк ва ер солиқлари ҳисобидан ҳар бир маҳалладан ўртача 54,5 млн.сўмгача, барча маҳаллалар бўйича эса 3,9 млрд.сўм маҳалла бюджети шакллантирилади.
Норасмий секторда фаолият юритаётган 1,2 минг нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилади.
Инфляция даражасини 10 фоиздан 8 фоизга тушириш чоралари кўрилади.
Бунда: инфляцияга катта таъсир қилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархларини барқарорлигини таъминлаш учун, ишлаб чиқаришни кўпайтиришга асосий эътибор қаратилади.
Йил якуни билан хорижда ишлаш истагида бўлган
777 нафар фуқароларни касбларга ва хорижий тилларга ўқитилади ҳамда ташкилий ва манзилли тартибда 1,4 минг нафари хорижий давлатларда юқори даромадли ишларга жойлаштирилади.
2025 йилда туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида янги иш ўринлари яратиш орқали 30,1 минг аҳолининг доимий ва мавсумий ишларда бандлиги таъминланиб, камбағаллик даражасини 2025 йил якунига келиб 4,9 фоизгача қисқартиришга эришилади.
Туманда янги саноат корхоналарининг ишга туширилиши натижасида фуқароларнинг хорижга ишлаш учун кетиши 21 фоизга камайтирилади.
Саноат зоналари ҳудудида қурилган объектларни хизматлар ёки саноат ипотекаси асосида сотиб олиш бўйича янги тизим жорий этилди.
Унга кўра, тадбиркорларга тайёр бинолар хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 2 йил имтиёзли давр билан 7 йилга кредитга сотилади.
Иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб - қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда мавжуд лойиҳалар қувватларини янада ошириш мақсадида 67,5 млрд сўм кредитлар ажратилиб, кредитлар ҳажми 525,3 млрд сўмга етказилади.
Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш дастурлари доирасида 32,0 млрд сўм кредитлар бериш орқали дастурлар доирасида ажратилган кредитлар миқдори 222,0 млрд сўмга етказилади.
Белгиланган 3000 та микролойиҳалардан қолган 714 тасини амалга ошириш орқали йил давомида жами 2,1 минг нафардан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланади.
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш доирасида 602 нафар доимий иш ўрни ҳамда 1 522 нафар аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш орқали йиллик 6337 нафар доимий иш ўрни ҳамда 11 621 нафар аҳолини тадбиркорликка жалб қилишга эришилади.
Шунингдек, тумандаги барча маҳаллалар, йирик савдо марказлари, бозорлар ҳамда туристик йўналишларида банкоматлар сонини 7 фоизга (100 тага) оширган ҳолда аҳолига қулайлик яратилишига эришилади.
2025 йил давомида 457 та янги тадбиркорлик субъектлари, 730 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади.
2025 йил якунига қадар 2 та давлат активлари, тадбиркорлик лойиҳаларни амалга ошириш учун 44,7 га ер майдонлари оммавий савдоларга чиқарилиб, 20,1 млрд. сўм тушум туширилиши таъминланади.
Йил якунига қадар “Ғиждувон тажрибаси”га асосан ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг тўлиқ ишга туширилишини таъминлаш натижасида 360 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
“Зарбдор тажрибаси” асосида хизмат кўрсатиш йўналишида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга туртки берувчи 1 та драйвер лойиҳалар амалга оширилади.
Туман марказларида жами 2,1 км узунликдаги туну-кун ишлайдиган 2 та 24/7 кўчалар ташкил этиш орқали 80 та янги савдо ва сервис объектлари ишга туширилади.
Инвестиция дастурлари доирасида 2025 йил якунига қадар умумий қиймати 9,2 трлн. сўмлик 56 та хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилиб, 1110 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиши таъминланади. Жумладан:
Саноат йўналишида 8,8 трлн. сўмлик 18 та лойиҳалар (939 иш ўрин);
Хизмат кўрсатиш йўналишида 0,4 трлн. сўмлик
35 та лойиҳалар (210 иш ўрин);
Қишлоқ хўжалиги йўналишида 54,1 млрд. сўмлик 12 та йирик лойиҳалар (553 иш ўрин) ишга туширилиши кўзда тутилган.
Мисол учун:
"Ғиждувон Эко Ботлерс" МЧЖ томонидан қиймати 30 млрд.сўмдан иборат бўлган яхна ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 70 нафар,
"Демо Клеан" МЧЖ томонидан қиймати 5 млрд.сўмдан иборат ювиш воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 20 нафар,
"Граф Ёғ-мой Экстракция" МЧЖ томонидан қиймати 10,0 млрд.сўмдан иборат ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси доирасида 10 нафар
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар натижасида йил якунига қадар
240 млн. долларлик хорижий инвестициялар жалб қилиниб,
2024 йилга нисбатан 5 баробарга кўп ўсиши таъминланади.
Мисол учун:
- "Шўркўл Яшил Диёр" МЧЖ томонидан туманнинг чўл массиви ҳудудида қиймати 82 млн.доллардан иборат бўлган 5,0 минг.гектар ер майдонларини ўзлаштириш орқали пахта ҳосили етиштириш ва бирламчи қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаси доирасида ишлар бошланмоқда. Лойиҳа амалга оширилиши эвазига 200 та иш ўринлари яратилади.
- Хитойнинг "Leaoning Leader" компанияси томонидан туманнинг Шўркўл массиви ҳудудида қиймати 700 млн.доллардан иборат 600 МВТ қувватга эга бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида ишлар бошланмоқда.
- Саудия Арабистонининг "Acwa Power" компанияси томонидан 2-босқичда қиймати 402 млн.доллардан иборат 300 МВТ қувватга эга бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида ишлар бошланган.
2025 йилда туман бўйича жами ҳудудий корхоналар маҳсулотлари экспорти ҳажмини 43,2 млн. долларга етказиш
(1,3 бараварга ошириш) бўйича ҳисоб – китобларимиз мавжуд.
Бунда, экспортнинг таркибини текстил ва тўқимачилик маҳсулотлари – 78 фоизни, металлургия саноати маҳсулотлари – 5 фоизни, ипак ва ипак маҳсулотлари – 4 фоизни, қурилиш материаллари маҳсулотлари – 2 фоизни, озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари – 8,0 фоизни, бошқа соҳалардаги маҳсулотлар – 3 фоизни ташкил этади.
2025 йилда туман бўйича жами 1250,0 млрд.сўм қурилиш пудрат ишларни бажариб, ўсиш сурати 105,0 фоизга етказилади.
Туман аҳолисини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 2025 йилда 549 хонадонли 11 та кўп қаватли уй-жой барпо этилади.
Аҳолини табиий газ ва суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш мақсадида 2025/2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда тумандаги 38 451 та истеъмолчиларни бир маромда табиий газ етказиб бериш мақсадида 10,1 км газ қувурларни мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, истеъмолчиларга 200 дона қўшимча газ баллонлар етказиб берилади.
Ҳозир ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётгани учун ҳаётимизда ҳар куни қандайдир бир муҳим ўзгариш, янгилик бўлаяпти.
Буни кўпчилик ўз турмушида ҳам яққол ҳис қилмоқда.
Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Куз мавсумида 8 та йирик саноат корхоналари томонидан корхона ҳудуди ва унга туташ ҳудудларда дарахт кўчатлари экилиб, “Яшил белбоғ”лар барпо этилади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида
0,7 млн. дона дарахт ҳамда бута кўчатлари экилади, 2 та “Яшил боғ”лар барпо этилади.
Маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича аҳолининг қамров даражаси 99 фоиздан 100 фоизга етказилади.
Тумандаги 1 та давлат (240 ўринли) мактабгача таълим муассасаси қурилиши якунланиб, иш фаолиятини бошлайди ҳамда ДХШ асосида 2 та (250 ўринли) мактабгача таълим муассасаси ташкил этилади. Бунинг натижасида йил якунига қадар мактабгача ёшдаги болаларни боғчага қамраб олиш даражаси 91,5 фоизга етказилади.
Мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2 та умумтаълим мактаблари 32 та замонавий компьютерлар билан таъминланади.
Шунингдек, профессионал таълим муассасаларида малака тоифасига эга бўлган педагог кадрлар улуши 34 фоизга етказилади.
Ҳурматли Президентимизнинг мамлакатимизда ёшлар сиёсати соҳасида олиб бораётган сиёсатларининг изчил давоми сифатида туманда ҳам ўз олдимизга бир қатор устувор вазифалар белгилаб олганмиз.
Жумладан:
Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳар йили алоҳида “Ёшлар”, “Битирувчи ёшлар” каби бандлик дастурлари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилади.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ёшлар қамровини 125 минг нафарга етказилади.
2025 йилда 1250 нафар ёшларни “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида чет тиллари ва замонавий касбларга ҳамда 55 минг нафар ёшларни “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида чет тилларига ўқитиш чоралари кўрилади.
Ёшларни оммавий спорт тадбирларига жалб қилиш
2025 йилда 90 минг нафарга етказилади.
Лос-Анжелес-2028 Олимпия ва паралимпия ўйинларига лицензиялар ва иштирок этиш ҳуқуқини берувчи турнир ва мусобақаларга спортчиларни тайёрлаймиз.
2027 йил охирига қадар 5 нафар (Олимпия 4 нафар, паралимпия 1 нафар) бухоролик спортчилар томонидан Олимпия ва параолимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритилишини кўзлаганмиз.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари,
Фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш, кучли ва самарали тиббиёт тизимини шакллантириш –доимий диққат-эътиборимизда турибди.
Жорий йил якунига қадар 2 та тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади ва уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланади.
Кам таъминланган оилаларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар сони 2025 йилда 6 минг 150 нафарга етказилади.
2025 йил якунига қадар туманда ногиронлиги бўлган 400 нафар шахсларни реабилитация техник воситалари ва протез-ортапедия маҳсулотлари билан таъминлаш чоралари кўрилади.
Туман бўйича 151 нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик йўналиши бўйича, 145 нафари молиявий саводхонлик бўйича, 6 нафари хавфсиз миграция тамойили асосида хорижий тил ва касб-ҳунарларга ўқитилади.
189 нафар хотин-қизлар доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланади.
135 нафар хотин-қизлар лидер тадбиркор аёлларга бириктирилади.
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича Зарангари МФЙ ташкил этилган “Оила ва хотин-қизлар масканлари”да ёш никоҳланувчиларнинг ўқитилиши кучайтирилади.
114 та низоли оилалар билан манзилли ишланади.
15 та маҳаллаларда “Соғлом оила маслаҳатхоналари” (оилани ихтиёрий режалаштириш, соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзи талабларини ўқитиш) ташкил этилади.
40 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва якка-ёлғиз аёллар Ўзбекистоннинг шинам гўшаларида саёҳатга жалб этилади.
Бугунги кунда туризм соҳаси мамлакатимизда, хусусан туманда ҳам иқтисодиётнинг асосий ўсиш бўғинига айланди.
2025 йил якунигача катта марра олинди сайёҳлар сонини 294,1 минг нафарга, шундан, хорижий туристлар оқимини 80,0 минг нафарга етказиш режалаштирилди. Жорий йилда туризм хизматларидан 22,1 млн.доллар тушум кутилмоқда.
Бундан ташқари,
Йўл ҳаракати қоидабузарликларнинг аниқлаш ва қайд этишда “инсон омили” истисно қилувчи замонавий механизмларни жорий этиш амалиётини кенгайтирамиз. Бунда:
Тумандаги йўл транспорт ҳодисалари кўп содир бўлаётган авария ўчоқлари ва хавфли йўл участкаларида “Хавфсиз йўл-хавфсиз пиёда” дастури доирасида тезликни қайд этувчи мосламалар (радар) ўрнатилади ҳамда туман ва вилоят-республика мониторинг марказларига интеграция қилинади. Жиддий оқибатлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини камида 50 фоизга камайтиришга эришамиз.
Ҳудудлардаги жиноятчилик аҳволи юзасидан муҳокамалар ўтказиб, келгусида жиноятларнинг олдини олиш ва ҳудудда криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олдик.
“Қизил” ва “Сариқ” тоифадаги маҳаллалар билан “маҳаллабай” ишлаш, шунингдек, аҳоли, айниқса таълим муассасалари ўқувчи-талабалари, ёшлар ва хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида манзилли ишларни ташкил этиб, ижтимоий профилактика объекти бўлиш эҳтимоли юқори бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларнинг аниқ рўйхатлари шакллантирилиб, улар билан тизимли тадбирларни ташкил этиб борамиз.
Ҳар бир содир этилган жиноятни аҳоли орасида “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиб бориш орқали жиноятчиликка қарши муросасизлик ҳиссини уйғотиш юзасидан амалий ишларни ташкил этиб борамиз.
Ҳурматли депутатлар, йиғилиш иштирокчилари.
Албатта, олдимизга қўйган режалар залвори салмоқли.
Мен ўз сўзимда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболдаги режалари асосий йўналишларини баён этдим.
Эътиборингиз учун раҳмат!
