Ғиждувонда “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида маънавий-маърифий мулоқот ўтказилди.
2025-10-31 11:20:00 / Янгиликлар

Бугун Ғиждувон туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирокида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида долзарб мулоқот ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари А. Қобилов сўзга чиқиб, коррупция – халқ ишончини емирувчи, давлат тараққиётига тўсиқ бўлувчи иллат эканини таъкидлади. У ҳар бир ходимнинг ҳалоллик, поклик ва масъулият тамойилларига содиқ бўлиши – жамият ишончини мустаҳкамлашдаги энг муҳим омил эканини алоҳида урғулади.
Тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш маданиятини шакллантириш, ҳалолликни ҳаёт мезонига айлантириш ғояси атрофлича ёритилди. Шунингдек, “Ҳалоллик – инсон шаъни, поклик – жамият обрўси” шиори остида тайёрланган махсус видеоролик намойиш этилди. Мазкур мулоқот ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириб, уларни Ватанга садоқат, пок ният ва ҳалол хизмат руҳида янада руҳлантирди.



