ҒИЖДУВОН МАҲАЛЛАЛАРИ ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА
2026-11-09 16:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПҚ-299-сон қарори ижроси доирасида “Қишлоққурилишлойиҳа” бош лойиҳа институти ДМ томонидан “Бештуво”, “Хатча” ва “Мазраган” МФЙлари таркибидаги маҳаллаларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилди.
Жумладан:
“Бештуво” МФЙ: Улфатбиби, Қумоқ ва Ғиштли маҳаллалари;
“Хатича” МФЙ: Ғовшун, Биёсон, Ўзанон ва Мирзаён маҳаллалари;
“Мазраган” МФЙ: Биёсин, Армечан (Сеталон) ва Мирзаён маҳаллалари.
Айни пайтда мазкур лойиҳаларни тегишли мутахассислар билан келишиш, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда туман архитектура ва шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бош мақсад — ҳар бир маҳалланинг истиқболли қиёфасини шакллантириш, ҳудудларни пухта режа асосида ривожлантириш ва аҳоли учун обод, замонавий ҳамда қулай яшаш шароитларини яратишдир.
Обод маҳалла — фаровон ҳаёт, замонавий қиёфа — тараққиёт мезони!









