ҒИЖДУВОНДА КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
2026-11-03 16:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Эшондадаевич Бурханов ҳамда ишчи гуруҳ томонидан Ғиждувон туман “Деҳқон бозори” МЧЖДА рақамлаштириш жараёнлари, кузатув камералари фаолияти ва озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолати билан танишилди.
Шунингдек, туман Тез тиббий ёрдам бўлимида соҳани рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ишга қабул қилиш жараёнларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда уларнинг натижадорлиги ўрганилди.
Коррупцияга қарши курашиш — жамият олдидаги умумий масъулият. Ҳар бир жараёнда қонунийлик, холислик ва ҳисобдорликни таъминлаш, инсон манфаатларини устувор қўйиш ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш орқали халқ ишончини мустаҳкамлаш муҳимдир. Ғиждувон туманида бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.









