ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР ВА НАЗОРАТДА
2026-10-20 14:25:00 / Янгиликлар
Ғиждувон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Ражабов томонидан туман Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди. Мурожаатларнинг айримлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Халқ билан очиқ мулоқот, мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдириш ва муаммоларга амалий ечим топиш — Ғиждувон туманида олиб борилаётган ишларнинг муҳим йўналишидир.


