ҒИЖДУВОНДА МУҲИМ ТРАНСПОРТ ЙЎНАЛИШИ ЯНГИЛАНМОҚДА
2026-10-17 17:50:00 / Янгиликлар

Ғиждувон туманида давлат аҳамиятига эга Д067 “Зарафшон тракти” автомобиль йўлининг 258–268-километрлари оралиғида “Табиий офат оқибатларини бартараф этиш” дастури доирасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси тизимидаги Ғиждувон туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси ДМ томонидан амалга оширилмоқда. Айни пайтда эскирган асфальт қопламаси фреза ёрдамида олиб ташланиб, янги асфальт ётқизиш учун замин тайёрланмоқда.
Ушбу йўл нафақат манзилларни, балки инсонлар, имкониятлар ва ҳудудлар тараққиётини боғлайди. Ғиждувон туманини Навоий вилоятининг Конимех тумани билан ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивини боғловчи мазкур транспорт йўналишининг янгиланиши қатнов хавфсизлигини ошириш, йўловчилар учун қулайлик яратиш ва ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Обод йўллар — юксалиш сари дадил қадам! Ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга қаратилган








