Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилояти ички ишлар органларида хизмат фаолияти, ходимлар учун яратилаётган шароитлар ҳолати ўрганилмоқда.
2026-10-02 16:30:00 / Янгиликлар
Ташриф давомида дастлаб Ғиждувон тумани ИИБ ҳудудида барпо этилаётган янги спорт комплекси ҳамда жанговар тирдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Мазкур объектларни жорий йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган бўлиб, қурилиш ишларини сифатли якунлаш ва ходимлар учун замонавий шароитлар яратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, шахсий таркиб ва масъул раҳбарлар иштирокидаги йиғилишда жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, ҳудуддаги криминоген вазият ҳамда хизмат фаолияти натижалари таҳлил қилинди.
Якунида жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.





