ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ АМАЛИЙ ЕЧИМЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА
2026-10-06 12:45:00 / Янгиликлар
Тасдиқланган режа-графикка мувофиқ Ғиждувон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Ражабов томонидан туман Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган ижтимоий, иқтисодий ва бошқа долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар эса масъул ташкилотларга бириктирилиб, уларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Фуқаролар манфаатларини таъминлаш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш Ғиждувон туманида олиб борилаётган халқ билан очиқ мулоқот ва самарали бошқарув тизимининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.




