РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-09-21 08:35:00 / Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Ғиждувон туманидаги 69-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ходимларга босим ўтказилиши, дам олиш кунларида ишга жалб этиш, иш ҳақидан ушлаб қолиш, қисқа муддатли гуруҳлар ҳамда ота-оналар тўловлари билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан мурожаат тарқалди.

Мазкур мурожаат Ғиждувон тумани ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Мурожаатда келтирилган ҳар бир масала холис ва қонуний тартибда ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар ҳамда амалдаги тартиблар таҳлил қилинади. Аниқланган ҳолатларга қонунчилик асосида ҳуқуқий баҳо берилади.
✅ Ғиждувон тумани ҳокимлиги учун фуқаролар мурожаатлари — шунчаки мурожаат эмас, балки муаммони аниқлаш ва унинг қонуний ечимини топиш учун муҳим асосдир. Шу боис мазкур масала назоратга олиниб, ўрганиш якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади.
