РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-09-17 14:30:00 / Расмий муносабат

Мазкур мурожаатларда келтирилган ҳолатлар тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўрганилаётганини маълум қиламиз.
Ўрганиш жараёнида мурожаатларда баён этилган маълумотлар, шунингдек, уларга оид ҳужжат ва бошқа тегишли маълумотлар амалдаги қонунчилик талаблари асосида холисона кўриб чиқилади.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотлар юзасидан тегишли хулоса фақат ваколатли ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ўрганиш ва текширувлар натижаларига кўра берилишини таъкидлаймиз.
Мазкур масалага масъулият билан ёндашилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилинади.
Жамоатчилик вакилларидан ўрганиш жараёни якунига қадар тасдиқланмаган маълумотларни ҳақиқат сифатида қабул қилмаслик ҳамда турли асоссиз хулосалар тарқатмаслик сўралади.
Мазкур масала юзасидан қонунийлик, холислик ва шаффофлик тамойилларига амал қилиниши таъминланади.
