ҒИЖДУВОНДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭТИБОРДА
2026-09-16 16:05:00 / Янгиликлар
Ғиждувон тумани ҳокимининг ўринбосари Н. Қўлдошев томонидан тасдиқланган режа-график асосида туман Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Мулоқот давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар, таклиф ва ташаббусларини очиқ баён этдилар. Ҳар бир мурожаат алоҳида тартибда кўриб чиқилиб, масалаларнинг қонуний ечимини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Жойида ҳал этиш имконияти мавжуд бўлган мурожаатлар бўйича амалий чоралар кўрилди.
📋 Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар эса тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
🔹 Фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқот қилиш, мурожаатларни эътиборсиз қолдирмаслик ва ҳар бир масалага амалий ечим топиш — туман ҳокимлиги фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.


