РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-09-15 15:00:00 / Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Ғиждувон тумани Соктари маҳалласидан ўтувчи асосий автомобиль йўлининг таъмирталаб ҳолати юзасидан фуқаро томонидан видеомурожаат тарқатилиб, маҳаллий ҳокимлик масъул ходими томонидан унга нисбатан босим ўтказилгани ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бериш билан таҳдид қилингани ҳақида фикрлар билдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли масъуллар билан суҳбат ўтказилиб, мурожаат ҳолати ўрганилди. Ўрганишлар давомида фуқаро билан телефон орқали мулоқот чоғида қўпол сўзлар ишлатилмагани ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бериш билан таҳдид қилинмагани маълум бўлди.
Шунингдек, фуқаро томонидан кўтарилган йўл масаласи бўйича расмий жавоб берилгани маълум бўлди.
