Фуқаролар билан очиқ мулоқот – муаммолар ечимининг муҳим омили.
2026-09-14 18:45:00 / Янгиликлар
Ғиждувон тумани ҳокимининг ўринбосари Е. Фармонов томонидан туман Халқ қабулхонасида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул жараёнида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар атрофлича кўриб чиқилиб, ҳар бир масала юзасидан амалий ечимлар белгиланди.

Мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига аниқ вазифалар юклатилди. Уларнинг ижроси белгиланган тартибда назорат қилиб борилиши таъкидланди.
Инсон манфаатларини таъминлаш, фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда ҳар бир мурожаат ортида турган муаммони ўз вақтида бартараф этиш Ғиждувон туманида олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.


