РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-09-08 19:10:00 / Расмий муносабат

Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мустақиллик МФЙ Оқтепа қишлоғининг хўжаликлараро 2 000 метр ички йўли 2023 йилда ПҚ-408-сонли қарор асосида таъмирлаш дастурига киритилган.
Бироқ фуқароларнинг видео мурожаатида кўрсатилган ички йўлнинг кенглиги асфальт ётқизиш техникасининг кенглик талабларига жавоб бермаганлиги сабабли мазкур йўлни асфальтлаштиришнинг техник имконияти мавжуд бўлмаган. Шу боис ички йўл лойиҳалаштирилмаган ҳамда асфальтлаштириш дастуридан қолдирилган.Ва келгусида кенглиги талабга жавоб бермайдиган йўллар босқичма-босқич бетонлаштирилади.
Шу билан бирга, мазкур масала эътиборсиз қолдирилмаган. Йўлни маҳалла жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда бетонлаштириш режалаштирилган.
Аҳоли томонидан кўтарилаётган ҳар бир мурожаат тегишли тартибда ўрганилиб, мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда муаммоларни амалий ҳал этиш чораларига устувор аҳамият қаратилмоқда.
