ҒИЖДУВОН ТУМАНИДА БИЛИМЛАР КУНИ КЎТАРИНКИ РУҲДА НИШОНЛАНДИ
2026-09-02 10:05:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида 1-синфга илк бор қадам қўйган жажжи ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган байрам совғалари тантанали равишда топширилди. Бу қувончли лаҳзалар болажонлар учун янги ўқув йилининг унутилмас бошланишига айланди.
📚 Шунингдек, туман ҳокими мактабнинг 11-синф ўқувчилари билан самимий суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида ёшларни янги ўқув йили билан табриклаб, уларнинг келгусидаги мақсад ва режалари, олий таълим муассасаларига кириш истаклари ҳамда танлаган касблари билан қизиқди. Ўқувчиларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, келажакдаги режаларини амалга ошириш, билим ва салоҳиятларини янада ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Туман ҳокими Фарход Умаров ўқувчиларга пухта билим олиш, олдиларига катта мақсадлар қўйиш ва Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук инсонлар бўлиб вояга етишларини тилади.
Янги ўқув йили — янги мақсадлар, янги марралар ва буюк орзулар сари дадил қадамлар бошланишидир!
Барча ўқувчилар, устоз ва мураббийларни Билимлар куни билан муборакбод этамиз!









