ҒИЖДУВОНДА 34-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2026-08-31 16:40:00 / Янгиликлар

Мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда Ғиждувон тумани ҳокими Фарход Умаров, туман прокурори, таълим соҳаси мутасаддилари, тарбиячилар, ота-оналар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
🎙 Тадбирда сўзга чиққан Ғиждувон тумани ҳокими Фарход Умаров янгиланган мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилгани билан тадбир иштирокчиларини самимий муборакбод этди. Шунингдек, Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан барчани қутлаб, болажонлар учун яратилаётган бундай замонавий шароитлар мамлакатимизда таълим ва тарбия соҳасига қаратилаётган юксак эътиборнинг амалий натижаси эканини таъкидлади.
🏅 Тадбир давомида таъмирлаш ишларини сифатли амалга оширишга муносиб ҳисса қўшган қурувчиларнинг меҳнати алоҳида эътироф этилди. Фидокорона меҳнати билан ажралиб турган қурувчига тантанали равишда тўн кийдирилиб, унинг меҳнатига ҳурмат ва миннатдорлик билдирилди.
✨ Мукаммал таъмирдан чиқарилган масканда тарбияланувчилар учун замонавий, хавфсиз ва қулай шароитлар яратилди. Эндиликда бу ерда болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун зарур имкониятлар мавжуд.
“Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” (ОПEК) лойиҳаси доирасида амалга оширилган ушбу бунёдкорлик ишлари Гаждумак МФЙ ҳудудида мактабгача таълим инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
🎉 Барчангизни янгиланган масканнинг фойдаланишга топширилгани ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан муборакбод этамиз!









