ҒИЖДУВОНДА ЯНГИ 870 ЎРИНЛИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2026-08-29 16:35:00 / Янгиликлар

Тадбирда сўзга чиққан Ғиждувон тумани ҳокими Фарход Умаров янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилгани билан барча устоз ва мураббийлар, ўқувчилар, ота-оналар ҳамда йиғилганларни самимий муборакбод этди.
Ҳоким ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан барчани қутлаб, янги таълим маскани ёш авлодга сифатли таълим ва муносиб тарбия бериш, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида муҳим масканга айланишини таъкидлади.
“Мактаб — шунчаки бино эмас. Мактаб — боланинг орзулари қанот ёзадиган, билим ва тарбия бериладиган, Ватанга муносиб фарзандлар вояга етадиган муқаддас маскандир.”
🎓 Дарҳақиқат, замонавий мактаб — келажак пойдевори. Бу даргоҳда ўқувчиларнинг пухта билим олиши, иқтидор ва қобилиятларини намоён этиши учун барча зарур шароитлар яратилмоқда.
✨ Ишонамизки, ушбу мактабдан келажакда юртимизга хизмат қиладиган билимли олимлар, моҳир шифокорлар, фидойи муҳандислар, замонавий касб эгалари ва энг муҳими, Ватанини севувчи, халқига садоқатли инсонлар етишиб чиқади.
🏫 Янги мактаб қутлуғдаргоҳга айлансин!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз фаровон бўлсин!
🎉 Барчангизни янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилгани ҳамда Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги билан яна бир бор самимий муборакбод этамиз!









