ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ – АМАЛИЙ ЕЧИМ ВА ОЧИҚ МУЛОҚОТ УСТУВОР.
2026-09-03 14:20:00 / Янгиликлар
Ғиждувон тумани ҳокимининг ўринбосари Ф. Рахматов томонидан тасдиқланган режа-графикка мувофиқ туман Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар атрофлича кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Жойида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар ижобий ечим топди, қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар эса масъул ташкилотлар ижросига йўналтирилди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатларига қонуний ва адолатли ечим топиш ҳамда аҳолини қийнаётган масалаларни тизимли равишда бартараф этиш Ғиждувон туманида олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири.


