ҒИЖДУВОНДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЮЗАСИДАН НАВБАТДАГИ ШАХСИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2026-09-02 19:00:00 / Янгиликлар
Ғиждувон тумани ҳокимининг ўринбосари Н.Қўлдошев томонидан тасдиқланган режа-графикка мувофиқ туман Халқ қабулхонасида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар атрофлича кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Жойида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар ижобий ечим топди, қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар масъул ташкилотлар ижросига йўналтирилди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатларига қонуний ва адолатли ечим топиш ҳамда аҳолини қийнаётган масалаларни тизимли равишда бартараф этиш Ғиждувон туманида олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.



