ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ — МУАММОЛАРГА АМАЛИЙ ЕЧИМ
2026-08-18 16:15:00 / Янгиликлар

Ана шу тамойиллар асосида Ғиждувон тумани ҳокими Ф. Умаров томонидан тасдиқланган режа-графикка мувофиқ, туман Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борилди.
💬 Фуқаролар томонидан уй-жой, бандлик, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кадастр, коммунал хизматлар, ижтимоий ҳимоя ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат эътибор билан тингланиб, муаммоларни ҳал этиш имкониятлари атрофлича ўрганилди.
✅ Мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалалар юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
🤝 Халқ билан очиқ мулоқот — ишончни мустаҳкамлайди. Муаммони тинглаш — унинг ечимига қўйилган биринчи қадамдир. Ғиждувон туманида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва аҳоли манфаатларини таъминлашга қаратилган сайёр қабуллар изчил давом эттирилмоқда.
Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганидек, инсон манфаатлари ва халқ розилиги — барча ислоҳотларнинг бош мақсадидир. Шу эзгу мақсад йўлида ҳар бир фуқаронинг мурожаати эътиборда, ҳар бир муаммо ечимда бўлиши лозим.
Инсон қадри улуғланган юртда халқ билан мулоқот — тараққиёт ва ишончнинг мустаҳкам пойдеворидир.






