ҒИЖДУВОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ИШЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
2026-08-12 20:35:00 / Янгиликлар

Фермер хўжаликларида пахтани парваришлаш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниб, ҳосилни сақлаб қолиш ва юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
🐄 Шундан сўнг “Ҳурматбиби Кумуш Омади” фермер хўжалигида 200 бош наслли қорамол парвариши билан танишилди. Хўжалик фаолиятини кенгайтириш мақсадида 322-сон қарор асосида енгил конструкция асосида қурилаётган молхона ҳолати кўздан кечирилди.
🥔 Шунингдек, “Табаррук Зами” фермер хўжалигида қарийб 1 гектар майдондаги такрорий экин — картошканинг униб чиқиш ҳолати ўрганилди.
📌 Ташриф якунида қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш, такрорий экинлардан самарали фойдаланиш ва чорвачилик йўналишини ривожлантириш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.









