РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-08-10 16:00:00 / Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда “АСФАЛЪТ КЎРМАГАН ЯНА БИР МАНЗИЛ” сарлавҳаси остида Ғиждувон тумани Шарқ маҳалласидаги Кабоби кўчасининг йўл ҳолати юзасидан билдирилган мурожаат туман ҳокимлиги масъул ходимлари ва тегишли ташкилотлар вакиллари томонидан назоратга олиниб, жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Ўрганиш жараёнида кўчанинг амалдаги ҳолати, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитлари, йўл қопламасини яхшилаш имкониятлари ҳамда мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар атрофлича таҳлил қилинмоқда.
🔹 Ўрганиш ишлари якунлари бўйича аниқланган ҳолат ва мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланади. Натижалар юзасидан жамоатчиликка қўшимча равишда ахборот берилади.
