ҒИЖДУВОНДА “МУСТАҚИЛЛИК ТЎЙИ” ФестивальИ ЮКСАК КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТМОҚДА.
2026-07-24 14:55:00 / Янгиликлар

“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилган тадбирлар халқимизнинг Ватанга муҳаббати, тинчлик ва осойишталикка шукроналик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, ёш авлод қалбида ватанпарварлик ва миллий қадриятларга садоқат ҳиссини кучайтиришга хизмат қилди.
🎬 “Мустақиллик Кинокарвони” лойиҳаси доирасида “Келажак” марказида Республика “Маърифат” тарғиботчилари, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Маданият бўлими вакиллари, нуронийлар, зиёлилар, отинойилар ҳамда ёшлар иштирокида маънавий учрашув ташкил этилди. Тадбир давомида мустақилликнинг бебаҳо неъмати, тинчликнинг қадр-қиммати ҳақида самимий мулоқотлар ўтказилиб, Ватанга садоқат ва жасорат ғояларини тараннум этувчи “Фарз” бадиий фильми намойиш этилди. Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари, тасвирий санъат намуналари, жонли куй-қўшиқлар ҳамда шахмат-шашка мусобақалари байрамга алоҳида файз бағишлади.
🤝 “Миллат фидойилари” ва “Эзгулик карвони” лойиҳалари доирасида Ватан тинчлиги ва халқ осойишталиги йўлида жон фидо қилган қаҳрамонларнинг хонадонларига ташриф буюрилди. Марҳум Ўктам Раҳматов ва Ғофуржон Ражабов хотираси юксак эҳтиром билан ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, уларнинг фарзандларига мактаб анжомлари ва эсдалик совғалари топширилди.
🕌 “Зиёрат одоби” ва “Маърифат тур” лойиҳалари доирасида иштирокчилар буюк мутафаккир, Етти Пир занжирининг биринчи ҳалқаси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний мажмуасини зиёрат қилдилар. Ташриф давомида аждодларимизнинг бой илмий-маънавий мероси, зиёрат маданияти ҳамда тарихий обидаларни асраш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
🎤 Фестивальнинг энг ёрқин лаҳзалари “Қўрғон” маҳалласидаги “Ёшлар” истироҳат боғида ташкил этилган гала-консерт дастурида намоён бўлди. Унда Республика “Маърифат” тарғиботчилари, туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан Ватан ва истиқлолни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари, шеърлар, спортчиларнинг чиқишлари ҳамда миллий ҳунармандчилик ва тасвирий санъат кўргазмалари намойиш этилди. Байрам тадбирида 750 нафарга яқин аҳоли ва меҳмонлар иштирок этиб, мустақиллик шукуҳини биргаликда ҳис этдилар.
🌟 “Мустақиллик тўйи” фестивальи доирасида Ғиждувон туманида ўтказилган тадбирлар халқимизнинг бирдамлиги, Ватанга муҳаббати, миллий қадриятларимизга ҳурмати ва буюк аждодларимиз меросига эҳтиромини яна бир бор намоён этди.
Мустақиллигимиз – халқимизнинг энг улуғ бойлиги, тинчлик ва тараққиётимизнинг мустаҳкам пойдеворидир!









