ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА.
2026-07-10 12:25:00 / Янгиликлар
Тасдиқланган режа-графикка мувофиқ Ғиждувон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Ражабов томонидан туман Халқ қабулхонасида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан кўтарилган ижтимоий, иқтисодий ва бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этишнинг ҳуқуқий механизмлари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Ижроси муддат талаб этадиган мурожаатлар масъул ташкилотлар назоратига олиниб, уларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Фуқаролар билан бевосита мулоқотни кучайтириш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда аҳолини қийнаётган масалаларга амалий ечим топиш Ғиждувон туманида амалга оширилаётган очиқ ва халқпарвар бошқарув тизимининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.



