БИТИРУВЧИ ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ – КЕЛАЖАК САРИ МУҲИМ ҚАДАМ.
2026-07-09 14:20:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни муносиб иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, замонавий касб-ҳунар эгаллаши ҳамда давлат томонидан яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
💬 Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат, таклиф ва ташаббусларини эркин билдирдилар. Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг бунёдкор кучи ва тараққиёт таянчи. Уларнинг билим олиши, муносиб иш билан таъминланиши, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ғиждувон туманида бу борадаги амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.









