ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ВА ОСОЙИШТАЛИК ЙЎЛИДАГИ ФИДОЙИЛАРГА ЭЪТИБОР.
2026-07-09 15:30:00 / Янгиликлар
Ғиждувон тумани ҳокими Ф. Умаров туман ИИБ профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти, иш жараёнида учраётган муаммо ва таклифлари тингланди. Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳоли билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
🏅 Учрашув якунида хизмат вазифасини сидқидилдан бажариб, юқори натижаларга эришган, маҳаллалар тинчлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш йўлида муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ профилактика инспекторлари туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.




