ҒИЖДУВОНДА ЗАМОНАВИЙ СПОРТ МАЖМУАСИ БАРПО ЭТИЛАДИ.
2026-07-08 15:25:00 / Янгиликлар

Умумий майдони 2 гектарни ташкил этадиган ҳудудда замонавий спорт мажмуаси барпо этилади. Лойиҳа доирасида 90×45 метр ўлчамдаги футбол майдони, волейбол ва баскетбол майдончалари, соғломлаштириш йўлаги ҳамда томошабинлар трибунаси қурилиб, ёшлар ва спорт ихлосмандлари учун барча қулайликлар яратилади.
👥 Қурилиш ишлари билан танишиш мақсадида Ғиждувон тумани ҳокими Ф. Умаров, туман ҳокими ўринбосари Е. Фармонов, туман ИИБ бошлиғи Б. Шарипов ҳамда тегишли мутасаддилар объектда бўлиб, амалга ошириладиган ишларни атрофлича муҳокама қилдилар. Қурилиш жараёнларини сифатли ташкил этиш, белгиланган муддатларда якунлаш ҳамда спорт иншоотини замонавий талаблар асосида бунёд этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
🌟 Мазкур лойиҳа нафақат Ғиждувон тумани, балки ҳудуд ёшларининг спорт билан мунтазам шуғулланиши, иқтидорли спортчиларни камол топтириш ва соғлом авлодни вояга етказиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Янги спорт мажмуаси ёшлар учун замонавий спорт масканига айланиши билан бирга, оммавий спортни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.









