Фуқаролар мурожаати – эътибор, масъулият ва амалий натижа!
2026-07-06 18:35:00 / Янгиликлар
Бугун Ғиждувон тумани ҳокимининг ўринбосари томонидан туман Халқ қабулхонасида фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Унда аҳоли томонидан кўтарилган мурожаатлар, таклифлар ва муаммолар синчковлик билан тингланиб, ҳар бир масала юзасидан қонунчилик доирасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Қабул давомида ечими имкон даражасида бўлган мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар бўйича эса мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг дардини тинглаш ва ҳар бир мурожаатга амалий ечим топиш Ғиждувон туманида давлат идоралари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.




