Халқ мурожаатлари эътиборда!
2026-06-22 17:25:00 / Янгиликлар
Бугун Ғиждувон тумани ҳокимининг ўринбосари Н. Қўлдошев томонидан туман Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.
✅ Ҳар бир мурожаат — эътибор ва амалий ечим талаб этадиган масала. Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.


