ДАЛАДАГИ ФИДОЙИЛАРГА ЭҲТИРОМ — МЕҲНАТГА БЕРИЛГАН ЮКСАК БАҲО.
2026-06-18 17:40:00 / Янгиликлар

Ғиждувон туманида ҳам 2026 йил ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш мақсадида ташкил этилган ўрим-йиғим отрядлари томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Комбайнчилар, ҳайдовчилар, фермерлар, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар тизими ходимлари ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб, давлат хирмонига муносиб ҳисса қўшмоқда.
🤝 Ғиждувон тумани ҳокими Ф. Умаров далаларда бўлиб, мавсумни намунали ташкил этаётган отрядлар фаолияти билан яқиндан танишди. Меҳнат фронтида фидойилик кўрсатаётган масъуллар, механизаторлар ва отряд аъзоларига самимий миннатдорлик билдириб, уларга эсдалик совғаларини топширди.
✨ Бу эътибор, аввало, юрт ризқи учун заҳмат чекаётган инсонларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромнинг ёрқин намунасидир. Чунки ҳар бир бошоқда деҳқоннинг машаққатли меҳнати, ҳар бир донада эса халқимиз дастурхонининг баракаси мужассам.
🌾 Даладаги фидойилар меҳнати — халқ фаровонлиги, Ватан равнақи ва эртанги кунимиз кафолатидир.
👏 Ғаллакорларимизга мустаҳкам соғлик, хонадонларига файзу барака ва мавсумда улкан зафарлар тилаймиз!
Юрт ризқи учун меҳнат қилаётган инсонлар — халқимизнинг чинакам қаҳрамонларидир!🌾🏆









